Қашқадарё вилояти Китоб тумани тадбиркорларининг Буюк Британия пойтахтига бизнес-миссияси ташкил этилди

Ноябрь 08, 2024. 07:32 • 48 сония

158
Қашқадарё вилояти Китоб тумани тадбиркорларининг Буюк Британия пойтахтига бизнес-миссияси ташкил этилди

ЛОНДОН, 9 ноябрь. /"Дунё" АА/. Қашқадарё вилояти Китоб тумани инвестициялар бўйича ҳоким ўринбосари Бахтиёр Каримов бошчилигида  ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациянинг Лондон шаҳрига бизнес-миссияси ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида, Ўзбекистон вакиллари Британиянинг "AKS Service", "Concrete Canvas", "Lemar Food LTD", "Trade Development" йирик компаниялар билан музокаралар ўтказишди.


Уларда Китоб тумани ҳудудида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш, янги иш жойларни ташкил этиш, тиббий муассасаларни қуриш, ҳудудда етиштирилган мева ва сабзавотларни Британия бозорига экспорт қилиш истиқболлари кўриб чиқилди.


Учрашувлар натижасида қатор келишувларга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш