Британиянинг нуфузли университетлардан бири Ўзбекистонда ўз филиалини очишни режалаштирмоқда
Декабрь 11, 2024. 11:45 • 54 сония
• 276
ЛОНДОН, 11 декабрь /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг Эссекс университетининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича проректори Ванесса Поттер билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Элчи британия томонини республикада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари билан таништирди.
Томонлар олий таълим ва илмий тадқиқотлар, жумладан, икки томонлама диплом бериш дастурлари, ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви, юртимизда мазкур университет филиалини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Проректор Ванесса Поттер Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ва ёшларнинг сифатли таълим олиши учун яратилган шароитларни юқори баҳолади. "Ўзбекистонда Британия таълим стандартларини жорий этишдан манфаатдормиз. Ҳозир кунда университетнинг Ўзбекистонда расмий филиалини ташкил этиш масаласи кун тартибидаги муҳим масала ҳисобланади", - деди у.
Музокаралар якунида мазкур йўналишдаги мулоқотни янада жадаллаштиришга келишиб олинди.
Эссекс университети 1964 йилда ташкил этилган. Таълим муассасаси Британия ҳукуматига тегишли. Ҳозирги кунда мазкур олий таълим муассасасида салкам 17 минг талаба таҳсил олмоқда.
Муассасада 2562 нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритади. Бу ерда талабаларга муҳандислик ва физика соҳаларидан ташқари бизнес бошқаруви, ижтимоий фанлар ва IT йўналишларида сабоқ берилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди