Logo

Буюк Британия делегацияси юртимиздаги турли вазирлик ва идора раҳбарияти билан учрашди

Ноябрь 18, 2025. 09:57 • 2 дақ

56
Буюк Британия делегацияси юртимиздаги турли вазирлик ва идора раҳбарияти билан учрашди

ТОШКЕНТ, 17 ноябрь. /"Дунё" АА/. Буюк Британиянинг Экспортни молиялаштириш агентлиги бош директори ўринбосари Эд Принс бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Буюк Британия Экспортни молиялаштириш агентлиги давлат ташкилоти ҳисобланади. Ташкилотнинг асосий вазифаси кредит ва кафолатлар тақдим қилиш, суғурта ва маслаҳат кўмагини бериш орқали мамлакатнинг товарлар ва хизматлар экспортини қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришдир.

Малакатимизга ташриф мобайнида делегация аъзолари Иқтисодиёт ва молия, Рақамли технологиялар, Транспорт, Тоғ-кон саноати ва геология вазирликлари, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Миллий банк, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси, "Uzbekistan Airports" АЖ, "Centrum air" авиакомпанияси раҳбарияти билан турли учрашувлар ўтказди.

Шунингдек ўқинг

Музокараларда йирик инфратузилма лойиҳалари, "яшил" технологиялар, циркуляр иқтисодиёт ва рақамли инфратузилма йўналишларида ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

Шунингдек, делегация "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖга тегишли "Қалмоққир" кони ҳамда "IT-Park"ка ташриф буюриб, мамлакатимизнинг кончилик, рақамлаштириш ва инновациялар соҳаларида амалга ошираётган ишлари билан яқиндан танишди.

Томонлар мулоқот жараёнида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, истиқболли лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга келишиб олди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш