ЮНЕСКОда Ўзбекистон илмий-тадқиқот марказлари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Март 14, 2026. 11:00 • 2 дақ
• 220
ПАРИЖ, 29 март. /“Дунё” АА/. Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Шаҳзод Исломов ЮНEСКО бош қароргоҳида ташкилот вакиллари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ижтимоий-гуманитар фанлар сектори раҳбарлари, Ўзбекистоннинг ЮНEСКОдаги доимий ваколатхонаси ходимлари ҳамда “Ипак йўли” дастури раҳбарлари иштирок этди.
Музокаралар давомида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази тақдимоти ўтказилди. Марказ мамлакатда халқаро миқёсда илмий-маърифий ва маданий фаолиятни ривожлантириш учун кенг имкониятлар тақдим этиши таъкидланди.
Шунингдек, медиа саводхонлик, рақамли майдонда ҳурмат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, адоват тилига қарши курашиш масалалари муҳокама қилинди. “Ипак йўли” дастури доирасида қўлёзмалар, хаттотлик ва рақамли гуманитар лойиҳаларни ўрганиш бўйича ҳам фикр алмашилди.
Ташкилот Секторининг Ижро этувчи офиси бошлиғи Мариаграция Сквиччарини ЮНEСКО Ўзбекистонда амалга оширилаётган ишлар халқаро миқёсда тан олинишини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни давом эттириш ва унинг амалий шаклларини ишлаб чиқишдан манфаатдор эканини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси