Logo

Чехияда махсус муассасада сақланаётган ватандошлар билан суҳбат ўтказилди

Февраль 13, 2026. 15:01 • 2 дақ

425
Чехияда махсус муассасада сақланаётган ватандошлар билан суҳбат ўтказилди

ПРАГА, 13 февраль. /“Дунё” АА/. Элчихона дипломатлари Чехия жазони ижро этиш хизмати тасарруфидаги муассасада сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан консуллик учрашуви ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида маълум бўлдики, ҳамюртимиз М.А. Чехияда доимий яшовчи шахс бўлиб, безорилик ва одамга тан жароҳати етказиш ҳолатлари юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида айбланувчи сифатида муассасага олиб келинган. Унга суд ҳукми қонуний кучга киргунга қадар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш чораси қўлланилган.

Яна бир ҳамюртимиз М.С. билан суҳбатда аниқланишича, у Чехияда узоқ муддат (18 йил) давомида қонуний яшаш тартибини бузгани сабабли ваколатли органлар томонидан қўзғатилган депортация жараёни якунини кутаётган экан.

Учрашув давомида фуқароларнинг соғлиги, сақланиш шароити, уларга яратилган имкониятлар ҳамда ҳуқуқий мақоми ўрганилди, тегишли маълумотлар олинди. Суҳбат жараёнида уларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди. Фуқароларга амалдаги қонунчилик нормалари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан зарур ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.

Тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш, консуллик-ҳуқуқий кўмак кўрсатиш ҳамда уларнинг Ватанга қайтиши масаласини қонунчилик доирасида ижобий ҳал этиш бўйича амалий чоралар кўрилиши режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш