Париж шаҳрида Ўзбекистоннинг Франция Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш миллий агентлиги билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди
Январ 18, 2024. 17:02 • 45 сония
• 84
ПАРИЖ, 18 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Париждаги элчихонаси ходимлари Франция Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш миллий агентлиги (AFPA) халқаро муносабатлар бўйича директори Касим Буху билан учрашув ўтказдилар, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот аввалида француз томонига Ўзбекистонда ёшларни иш билан таъминлаш ва уларни касб-ҳунарга ўргатиш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Касим Буху «AFPA» Ўзбекистон томони билан ёшларни керакли касб-ҳунарга ва хорижий тилларга мақсадли тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида мазкур йўналишда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни Ўзбекистон томони билан муҳокама қилиш тўғрисида келишиб олинди.
Франция Ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш миллий агентлиги 1949 йилда ташкил этилган. «AFPA» хорижий тил ва касб-ҳунарга ўргатишга ихтисослашган йирик компаниялардан бири ҳисобланади. Агентлик мамлакат иқтисодий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ёшларни 300 дан ортиқ замонавий касбларга ўқитади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди