Вашингтонда АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги муносабатларни янада жадаллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди
Июнь 09, 2025. 15:16 • 44 сония
• 106
ВАШИНГТОН, 9 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари АҚШнинг "Атлантик кенгаш" томонидан ташкил этилган "АҚШ – Марказий Осиё" форумида иштирок этди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда АҚШ Сенатидаги Марказий Осиё бўйича кокуснинг ҳамраиси, республикачи сенатор Стив Дэйнс асосий маърузачи сифатида қатнашди. Шунингдек, АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича собиқ катта директори, Янги Америка Хавфсизлиги маркази эксперти Лиза Кёртис, "Мерос жамғармаси" президентининг катта маслаҳатчиси Жеймс Карафано, Давлат департаментининг энергетика масалалари бўйича собиқ ёрдамчиси Жеффри Пайетт ҳамда таниқли экспертлар ва дипломатлар қатнашди.
Музокаралар икки сессиясига бўлинган ҳолда ташкил этилди. Биринчи сессияда АҚШ ва минтақадаги мамлакатлар ўртасида нодир минерал маҳсулотлар бўйича ҳамкорлик мавзуси муҳокама қилинди.
Иккинчи сессияда расмий Вашингтоннинг ҳозирги ва истиболдаги минтақавий ёндашувлари кўриб чиқилди.
Иштирокчилар Марказий Осиё ва АҚШ муносабатларининг ҳозирги ҳолати ҳамда истиқболларини муҳокама қилдилар. Ўзбекистон ва АҚШ муносабатларига алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди