Ўзбекистон ва Польшанинг етакчи таҳлилий марказлари экспертлари ҳамкорликнинг янги йўналишларини муҳокама қилдилар
Апрель 19, 2024. 11:16 • 36 сония
• 122
ВАРШАВА, 19 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси, "Тараққиёт стратегияси" маркази ва Польша Халқаро муносабатлар маркази ("CSM") вакиллари ўртасида видеоконференция шаклида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Веб-учрашувда Ўзбекистон ва Польша таҳлилий марказлари ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш масалалари ҳамда "CSM" вакилларининг шу йил 22-27 апрель кунлари Ўзбекистонга режалаштирилган сафари дастури хусусида фикр алмашилди.
"CSM" директори, Варшава университети профессори Малгожата Бониковска Ўзбекистонда кечаётган ижтимоий-сиёсий ўзгаришларни эътироф этди ва ташриф дастуридан ўрин олган тадбирларнинг юқори даражада ўтишига ишонч билдирди.
"Ушбу сафар Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга ошираётган ўзгаришлар билан бевосита танишиш, эксперт доира вакиллари билан фикр алмашишга ёрдам беради", деди у.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди