БМТТД раҳбари «Ўзбекистон-2030» стратегиясини амалга оширишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди
Октябрь 27, 2023. 16:26 • 39 сония
• 143
НЬЮ-ЙОРК, 27 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов БМТнинг Тараққиёт дастури раҳбари Ахим Штайнер билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида Ўзбекистон ва БМТТД ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, хусусан, камбағалликни қисқартириш ва Барқарор ривожланиш мақсадларига (БРМ) эришиш бўйича мамлакат вазифаларини бажаришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
БМТнинг Тараққиёт дастури раҳбари Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда сезиларли муваффақиятга эришаётганини қайд этди. Шунингдек, у БРМга эришиш учун Марказий Осиёда биринчи суверен облигациялар чиқарилишини олқишлади.
Ахим Штайнер БМТТД «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини амалга оширишда кўмак беришга тайёрлигини ҳамда мамлакат учун муҳим бўлган соҳаларда турли лойиҳаларни амалга оширишда Ўзбекистон ҳукумати билан янада яқин ҳамкорлик қилишга интилишини тасдиқлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди