Logo

Ўзбекистон ва БАА олий таълим муассасалари араб тили ўқитувчилари малакасини ошириш борасида ҳамкорлик қилади

Февраль 28, 2025. 07:14 • 44 сония

186
Ўзбекистон ва БАА олий таълим муассасалари араб тили ўқитувчилари малакасини ошириш борасида ҳамкорлик қилади

ДУБАЙ, 4 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси кўмагида Бирлашган Араб Амирликларидаги етакчи "Ал-Қосимия" университети делегациянинг юртимизга амалий сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

БАА вакиллари сафар давомида Тошкент ахборот технологиягилари университети ректори Бахтиёр Маҳкамов, Тошкент давлат шарқшунослик университети ректори Гулчехра Рихсиева билан учрашувлар ўтказди.

Бўлиб ўтган учрашувларда олий таълим жабҳасида академик алоқаларни янада жадаллаштириш истиқболлари кўриб чиқилди. Иқтисодиёт ва IT технологиялар соҳаларида ҳамкорлик қилиш, тилшунослик йўналишида талабалар алмашинуви дастурларини йўлга қўшиш, биргаликда маърузалар ва семинарлар ташкил қилиш тўғрисида келишувларга эришилди.

"Ал-Қосимия" университети делегацияси, шунингдек, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида бўлиб, мазкур ҳудудлардаги олий таълим муассасалари раҳбарлари билан мулоқот қилди.

Томонлар Араб тили таълими ва маданияти марказини очиш, араб тили ўқитувчиларининг малакаларини ошириш, Бухородаги маданий мерос объектларини сақлаш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш каби йўналишларда ҳамкорлик қилишга аҳдлашиб олдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш