Кувайтнинг "Ал-Амал" халқаро жарроҳлик гуруҳи Оролбўйи минтақасида беморларга бепул диагностика ва даволаш хизматларини кўрсатади
Апрель 29, 2025. 11:50 • 31 сония
• 127
ТОШКЕНТ, 29 апрель. /"Дунё" АА/. Кувайтнинг "Ал-Амал" халқаро жарроҳлик гуруҳи кеча Тошкентга етиб келди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари матбуот котиби Ахрор Бурхонов ўзининг telegram каналида ёзишича, уларнинг ташрифи Оролбўйи минтақасида 500 га яқин беморларга бепул диагностика ва даволаш хизматларини кўрсатиш, аҳолининг соғлигини мустаҳкамлаш ва тиббий ёрдамни кенгайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.
Бу инсонпарварлик миссияси фуқароларимизга сифатли ва замонавий тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини яратади. Барча ишлар юқори ташкилий ҳамда тиббий даражада олиб борилади.
"Ал-Амал" халқаро жарроҳлик гуруҳи мамлакатимизда беш кун давомида бўлади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди