Халқаро йўловчи ва юк ташувлари бўйича Ўзбекистон-Польша қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўрилмоқда
Октябрь 08, 2025. 11:02 • 39 сония
• 55
ВАРШАВА, 8 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонасида Польша халқаро автомобиль транспорти ташувчилари уюшмаси (ZMPD) президенти Ян Бучек билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокаралар чоғида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш, юк ва йўловчи ташиш соҳасидаги мавжуд имкониятлар ҳамда истиқболли йўналишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Томонлар халқаро йўловчи ва юк ташувлари бўйича Ўзбекистон-Польша қўшма комиссиясининг навбатдаги йиғилишини яқин вақт ичида ўтказиш муҳимлигини таъкидладилар. Ушбу ташаббус икки давлат ўртасидаги транспорт-коммуникация алоқаларини мустаҳкамлаш, транзит ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Шунингдек, Польшада фаолият юритаётган йирик автотранспорт компанияларига Ўзбекистондан малакали ҳайдовчиларни ишга жалб қилиш, уларнинг малакасини ошириш ва замонавий стандартлар асосида қайта тайёрлаш хусусида фикр алмашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди