Кристи Ноэм: Умумий хавфсизликни мустаҳкамлаш ва қонун устуворлигини таъминлаш йўлида Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттиришга умид қиламиз
Май 01, 2025. 18:49 • 36 сония
• 73
ВАШИНГТОН, 2 май. /"Дунё" АА/. АҚШ Ички хавфсизлик вазирлиги (DHS) ўзининг расмий порталида 1 майга ўтар кечаси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон фуқароларининг ўз мамлакатларига қайтарилгани ҳақидаги хабарни эълон қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

"Ушбу операция мамлакатларимиз ўртасидаги хавфсизлик соҳасидаги чуқур ҳамкорликни таъкидлайди ва бу АҚШнинг бошқа иттифоқчилари учун намунадир", – деб ёзган манба.
"Биз Президент Шавкат Мирзиёевга унинг етакчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар учун миннатдорлик билдирамиз ва умумий хавфсизлигимизни мустаҳкамлаш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш йўлида Ўзбекистон билан ҳамкорликни давом эттиришга умид қиламиз", – дея АҚШ ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм сўзларидан иқтибос келтирилган материалда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди