Logo

Сирдарёда Ўзбекистон-Кувайт бизнес-форуми бўлиб ўтди

Апрель 26, 2025. 11:19 • 52 сония

72
Сирдарёда Ўзбекистон-Кувайт бизнес-форуми бўлиб ўтди

АЛ-КУВАЙТ, 26 апрель. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Гулистон шаҳрида Ўзбекистон ва Кувайт ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес-форум ўтказилди, деб хабар қилмоқда, "Дунё" АА мухбири.

Унда соғлиқни сақлаш, фармацевтика, чорвачилик, қишлоқ хўжалиги, автосавдо ва хизмат кўрсатиш йўналишларида фаолият кўрсатаётган Кувайтнинг етакчи компаниялари раҳбарлари қатнашди.

Тадбирда икки томонлома инвестициявий ва савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Кувайтнинг "AlMarshoud" компанияси таъсисчиси Али Аль Маршуд Сирдарё вилоятида "Avtorim" бренди остидаги автосавдо ва хизмат кўрсатиш маркази филиалини очиш таклифини билдирди.

"Ўзбекистонда тадбиркорлик учун барча имкониятлар яратилган, қулай инфратузилманинг мавжудлиги эса мени жуда қувонтирди. Бу саъй-ҳаракатлар мамлакат иқтисодиётининг жадаллик билан ўсишида муҳим омил бўлаяпти", деди у.

Бизнес-форум якунида Боёвут туман ҳокимлиги ва Кувайтнинг "Gulf Care General Trading Co" компанияси ўртасида тиббий диагностика марказини ташкил этиш ва замонавий хизмат кўрсатиш марказини ташкил этиш бўйича меморандум имзоланди.

Кувайтлик тадбиркорлар сафар давомида, шунингдек, Сирдарё туманидаги "Peng Sheng" қўшма корхонасига қарашли хўжалик сантехника буюмлари, керамика плиткалар ва чарм маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фаолияти билан танишдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш