Лондонда «Би-Би-Си» корпорациясининг телеканали билан ҳамкорликда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди
Январ 21, 2024. 10:25 • 55 сония
• 153
ЛОНДОН, 21 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонасида Британия «Би-Би-Си» корпорациясининг Евроосиё мамлакатлари бўйича тижорат ваколатхонаси раҳбари Сергей Становкин билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш, «BBC World News» глобал платформаси орқали Ўзбекистоннинг туризм ва ишбилармонлик имижини кенг тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Сергей Становкин Ўзбекистонда туризм соҳасига қаратилаётган юқори эътиборни ва мамлакатнинг жаҳон сайёҳлик йўналишлари орасида муносиб ўрин эгаллаш истагини инобатга олган ҳолда, «Би-Би-Си» жаҳондаги энг нуфузли ва обрўли аудитория орасида республика ва алоҳида компанияларнинг жозибадор имижини шакллантиришга, шунингдек, республика сайёҳлик салоҳиятини жаҳон миқёсида кенг тарғиб қилишга тайёр эканлигини таъкидлади.
Таъкидлаш керакки, «Би-Би-Си» телеканали бутун дунё бўйлаб 500 миллионга яқин аудиторияни қамраб олади. Улардан 64 фоиз томошабинлар йирик инвесторлар ва молиячилар, 54 фоизи нуфузли бизнесменлардир. Томошабинларнинг 32 фоизи эса йилига 250 минг евродан ортиқ даромадга эга. Телеканал дастурлари 200 та давлат, 350 миллион уй, 1,8 миллион меҳмонхона хоналари, 53 та халқаро авиакомпания, 173 та круиз кемалари, шунингдек, 23 та уяли алоқа оператори тармоқлари орқали эфирга узатилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди