Logo

Миср ҳукумати томонидан тақдим этилган С гепатитига қарши дори воситаларининг навбатдаги туркуми Ўзбекистонга етказилди

Октябрь 23, 2023. 11:02 • 48 сония

451
Миср ҳукумати томонидан тақдим этилган С гепатитига қарши дори воситаларининг навбатдаги туркуми Ўзбекистонга етказилди

ҚОҲИРА, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Миср ҳукумати томонидан мамлакатимиз учун инсонпарварлик ёрдами тариқасида ажратилган С гепатитига қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг навбатдаги туркуми Тошкентга жўнатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон Президентининг Мисрга амалга оширган  расмий ташрифи давомида эришилган келишувлар ҳамда мамлакатимиз раҳбарининг С Гепатитига чалинган беморларни 100 фоиз давлат ҳисобидан даволаш бўйича ташаббуси ижроси доирасида амалга оширилмоқда.


«Sofosbuvir-400mg» дори воситасининг навбатдаги туркумини Ўзбекистонга жўнатиш бўйича келишув жорий йил 3 октябрь куни  мамлакатимиз дипломатларининг Миср  соғликни сақлаш вазирининг ўринбосари Муҳаммад Ҳасаний билан олиб борган самарали музокаралари натижасидир.


Муҳаммад Ҳасаний мулоқот чоғида мамлакатимизда С  гепатитидан даволанаётган беморларга кўмак беришни давом эттириш учун Миср Соғликни сақлаш вазирлигида жорий лойиҳани давом  эттиришдан мамнунлигини ва гуманитар ёрдамнинг 16-туркуми доирасида С гепатитига қарши «Sofosbuvir-400mg» дори воситаларини етказиб берилишини билдирди.


Умумий қиймати 38 минг 456 АҚШ долларига тенг  бўлган 3680 дона «Sofosbuvir-400mg» дори воситалари  21 октябрь куни Шарм аш-Шайхдан Тошкентга «UzAirways» АЖ кўмагида етказиб берилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш