Ўзбекистон ва ХАЭА ўртасида ядро тиббиёти соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Сентябрь 20, 2024. 17:26 • 53 сония
• 259
ВЕНА, 20 сентябрь. /"Дунё" АА/. 18 сентябрь куни Вена шаҳрида Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасида битим имзоланди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ҳужжат ХАЭА бош директори Рафаэл Мариано Гросси ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажарувчи Асилбек Худоёров томонидан имзоланди.
Битим ядро тиббиёти соҳасидаги ҳамкорликнинг янги босқичидан далолат беради ва ядро тиббиёти соҳасидаги тиббиёт ходимларининг, хусусан, Шу йил август ойи охирида Тошкент шаҳрида очилган янги Онкология маркази ходимларининг малакасини оширишга қаратилган. Шунингдек, мазкур ҳужжат мамлакатда тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган саратон касаллигини ташхислаш ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш имконини берувчи лойиҳани амалга оширишни назарда тутади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси