19-26 сентябрь кунлари Ўзбекистон-Польша ҳамкорлик ҳафталиги ўтказилади
Сентябрь 11, 2024. 16:52 • 36 сония
• 278
ВАРШАВА, 11 сентябрь. /"Дунё" АА/. 19-26 сентябрь кунлари "Ўзбекистон ва Польша ҳамкорлик ҳафталиги" ўтказилади, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, ҳафталик тадбирларида қатнашиш учун Польша Маданият ва миллий мерос вазирлиги Давлат котиби Божена Желазовска, Белосток шаҳри мэри Тадеуш Трусколаски бошчилигидаги делегация ташриф билан юртимизда бўлади.
Ўзбекистон ва Польша ҳамкорлик ҳафталиги икки томонлама сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилмоқда.
Ҳафталик давомида Тошкентда Ўзбекистон-Польша аёллари форуми, Хоразм вилоятида Ўзбекистон ва Польша қўшма бизнес-форуми, Тошкент ва Урганч шаҳарларида Анна Герман куйлари "Севги акс-садоси" номли концерт, Ўзбек-поляк тарихчилари комиссияси йиғилиши ҳамда бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди