Logo

Буюк Британиянинг нуфузли университети билан ҳамширалик иши йўналишида қўшма таълим дастурлари жорий этилади

Октябрь 01, 2025. 15:09 • 41 сония

73
Буюк Британиянинг нуфузли университети билан ҳамширалик иши йўналишида қўшма таълим дастурлари жорий этилади

ЛОНДОН, 3 октябрь. /"Дунё" AA/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида Лондон Брунель университетининг халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича проректори профессор Тревор Хой ва Ўзбекистон ҳамширалар академияси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Томонлар Лондон Брунель университети билан Ҳамширалар академияси ўртасида ҳамширалик иши ўқув дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш, қўшма таълим лойиҳаларини жорий этиш, ўқитувчи-профессорлар учун малака ошириш дастурлари ва тренинглар ўтказиш, қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, шунингдек, икки томонлама диплом бериш дастурларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Хорижий ҳамкорларга Ҳамширалар академияси фаолияти ва унинг вазифалари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Профессор Тревер Хой республикада таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолаб, келгусида Ҳамширалар академияси билан Брунель ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигини таъкидлади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш