Гулистон давлат университети ўқитувчилари Туркиянинг Баликесир университетида тажриба оширди
Май 03, 2026. 10:30 • 2 дақ
• 133
АНҚАРА, 5 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик доирасида Гулистон давлат университети (ГулДУ)нинг бир гуруҳ ўқитувчилари Баликесир университети (BAÜN)да тажриба оширди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ташриф доирасида BAÜN ректори профессор Южел Ўғурлу билан фикр алмашинуви бўлиб ўтди. Ректор Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан академик ҳамкорликка алоҳида аҳамият қаратилганини таъкидлаб, ГулДУ делегациясининг ҳамкорликни мустаҳкамловчи ташаббуслари учун миннатдорлик билдирди.
ГулДУ делегацияси сафар давомида Баликесир университетининг Санъат ва фанлар, Иқтисодиёт ва маъмурий фанлар ҳамда Тиббиёт факультетларида турли илмий-амалий тадбирларда иштирок этди. Учрашувларда қўшма тадқиқот лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш борасида фикр-мулоҳаза алмашилди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасида олий таълим соҳасидаги ҳамкорлик, академик алмашинув дастурлари ва қўшма лойиҳалар сони ортиб бормоқда. Бу жараёнда Баликесир университети ҳам Ўзбекистоннинг қатор олий таълим муассасалари билан самарали ҳамкорлик ўрнатиб, муҳим ҳисса қўшиб келмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси