Қатарда иш берувчининг ёлғон кўрсатмаси асосида жиноий жавобгарликка тортилган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Март 11, 2025. 15:33 • 2 дақ
• 344
ДОҲА, 11 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари кўмагида Доҳа шаҳрида қийин аҳволда қолган ҳамюртимиз оиласи бағрига қайтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

2024 йил май ойида Қатарга ишлаш мақсадида борган Х.Н. нопок иш берувчининг ёлғонлардан иборат аризаси асосида Қатар қонунчилигининг бир неча моддаларини бузганликда айбдор деб топилгани ва ҳибсга олингани боис амалий ёрдам сўраб элчихонага мурожаат қилган.
Маълум бўлишича, у 2024 йилда Доҳа шаҳрига гўзаллик салонида ишлаш мақсадида келган. 2024 йил август ойида ҳамюртимиз иш берувчининг турли сабабларни рўкач қилиб, гўзаллик салони ҳудудини тарк этиш талабидан кейин вақтинча яшаш учун меҳмонхонага жойлашади. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай маҳаллий полиция ходимлари юртдошимизни қочоқ ва ўғриликда гумон қилиб қўлга олади.
Қийин вазиятда қолган ватандошимизнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Ўзбекистон дипломатлари томонидан унга консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди, вақтинча турар жой ва озиқ-овқат билан таъминланди.
Суриштирувлар давомида ватандошимизга иш берувчи томонидан туҳмат қилингани, кафил рухсатисиз қочгани ва ўғирликни содир этгани сабабли 1 йиллик жазо муддатини ўтамагунча Қатар ҳудудини тарк эта олмаслиги маълум бўлди.
Қатар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва тегишли органлари билан олиб борилган музокаралар ва суд эшитувлари жараёнларида дипломатлар иштироки таъминланди. 8 ой давомида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 1 йил муддатга жазони ижро этишга ҳукм қилинган ватандошимиз Х.Н. суд залидан айбсиз деб топилиб озод қилинди. Шунингдек, унга Қатар ҳудудини тарк этиш бўйича қўйилган барча тақиқлар олиб ташланди.
Жорий йил 5 март куни дипломатлар кўмагида юртдошимиз "Доҳа-Тошкент" йўналишидаги тўғридан-тўғри ҳаво қатнови орқали Ўзбекистонга қайтарилди.
"Қатарга меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида келаётган фуқароларимиздан лицензияга эга бўлган рекрутинг агентликлари хизматларидан фойдаланиш, қонуний тарздаги шартномаларни имзолаган ҳолда ишга жойлашиш ҳамда Қатарнинг иммиграция ва меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилиш зарурлигини сўраймиз", – дейилган Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси манбасида.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди