Ўзбекистон элчиси Малайзиянинг Кедах штатига ташриф буюрди ва ҳудудлараро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
Сентябрь 17, 2024. 20:40 • 2 дақ
• 150
КУАЛА-ЛУМПУР, 18 сентябрь. /"Дунё" АА/. Малайзия ҳудудлари билан савдо-иқтисодий ва туризм соҳаларида алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон элчиси Каромиддин Гадоев ушбу мамлакатнинг Кедах штатига ташриф буюрди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида ушбу штат давлат ижро Кенгаши аъзоси, Инвестиция ва саноат, олий таълим ва фанлар, технология ва инновация қўмитаси раиси Хаим Хилман Абдуллаҳ билан учрашув ўтказилди.
Унда Ўзбекистон ва Малайзия ҳудудлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.
Хаим Хилман Абдуллаҳ Кедаҳ штати аҳолисининг Ўзбекистоннинг тарихий ёдгорликларига ҳамда замонавий тоғ-чанғи масканларига, ўзбекистонлик сайёҳларнинг Кедаҳ штатининг денгиз соҳилларига оқимини янада кўпайтириш мақсадида туристик мавсумда Тошкент–Лангкави ороли–Тошкент йўналишларида чартер авиақатновларини ташкил этишга тайёр эканини билдирди.
Малайзия томони, шунингдек, Кедаҳ штатининг Ўзбекистон ҳудудларидан бири билан тўғридан-тўғри савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Кедах штати Малайзия ярим оролининг энг шимолий қисмида жойлашган ва ҳудуди 9,5 минг кв метрни ташкил этади. Аҳолиси 2,2 миллион киши бўлган ушбу штат иқтисодиёти 12,8 миллиард долларни ва аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот 5,9 минг долларни ташкил этади.
Штатда шоличилик кенг ривожланган. Мамлакатда етиштириладиган гуручнинг ярми ушбу штат ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, дунёнинг машҳур дам олиш зонаси Лангкави ороли ҳам ушбу штат ҳудудида жойлашган. Саноатнинг мотоцикллар ишлаб чиқариш йўналиши жуда тараққий этган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди