Ўзбекистон элчиси Венгрия мудофаа вазири билан учрашди
Июнь 30, 2026. 14:30 • 59 сония
• 149
БУДАПЕШТ, 30 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шаҳавдинов Венгрия мудофаа вазири Ромулус Русин-Сенди билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида томонлар мудофаа соҳасидаги Ўзбекистон–Венгрия ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва ривожланиш истиқболларини атрофлича муҳокама қилди. Шунингдек, икки мамлакатнинг тегишли идоралари ўртасидаги шериклик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Суҳбат давомида асосий эътибор мудофаа саноати ва ҳарбий таълим соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, томонларни қизиқтирган ўзаро манфаатли қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш имкониятларига қаратилди.
Учрашув якунида томонлар конструктив ҳамкорликни изчил давом эттиришдан икки томонлама манфаатдор эканини таъкидлади. Шунингдек, мудофаа соҳасидаги Ўзбекистон–Венгрия шериклигини янада мустаҳкамлаш мақсадида мунтазам алоқаларни сақлаб туришга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси