Саида Мирзиёева Франция Президенти билан учрашув ҳақида: Давлатларимизни энг муҳим стратегик соҳалардаги узоқ муддатли шериклик муносабатлари боғлаб туради
Июнь 30, 2026. 16:30 • 1 дақ
• 107
ТОШКЕНТ, 30 июнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Парижда Франция Президенти Эммануэль Макрон билан учрашди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
“Франция Президенти Эммануэль Макронга эътибор ва илиқ қабул учун миннатдорлик билдираман, – деб ёзди Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бугун ўзининг telegram-каналида. – Учрашувда Ўзбекистон Президентининг самимий тилакларини етказдим.
Давлатларимизни энг муҳим стратегик соҳалардаги узоқ муддатли шериклик муносабатлари боғлаб туради. Келгусида ҳар икки мамлакат учун манфаатли бўлган яна кўплаб ташаббуслар ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишимизга ишонаман”.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева бир кун аввал Парижда Франциянинг Европа ва ташқи ишлар вазири Жан-Ноэль Барро билан музокаралар ўтказган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси