Ўзбекистон элчиси Венгрия Бош вазирининг Миллий хавфсизлик бўйича бош маслаҳатчиси офиси ходимлари билан учрашув ўтказди
Январ 10, 2025. 07:49 • 58 сония
• 235
БУДАПЕШТ, 10 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Бош вазири Миллий хавфсизлик бўйича бош маслаҳатчиси офисининг стратегик масалалар бўйича директори Мартон Шёберл, халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Дюла Сомоджи ва стратегик масалалар бўйича маслаҳатчиси Питер Вагнер билан музокаралар ўтказди, деб хабар қилмоқда"Дунё" АА мухбири.

Учрашув давомида асосий эътибор хавфсизлик соҳасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлган икки мамлакат Хавфсизлик кенгашлари ўртасидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилди.
Томонлар миллий ва халқаро хавфсизлик масалалари бўйича қўшма ишларни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканликларини билдирдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Саида Мирзиёева: Биз халқаро тажриба орттиришни, профессионал жиҳатдан ўсишни, ватанимиз ҳамда жаҳонга наф келтиришни истайдиган ёш ўзбекистонликларни доимо қўллаб-қувватлаймиз

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари БМТ бош котиби ўринбосари билан учрашди


