Ўзбекистон ва Халқаро сейсмология маркази зилзиларни таҳлил қилиш соҳасида ҳамкорлик қилади
Июнь 14, 2024. 11:43 • 49 сония
• 150
ЛОНДОН, 14 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Халқаро сейсмология маркази (ISC) директори Дмитрий Сторчак билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Суҳбат давомида хорижий томонга 2023-2030 йилларда табиий офатлар хавфини камайтириш ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш бўйича Ўзбекистоннинг миллий ҳаракатлар режаси ҳақида батафсил маълумот берилди.
Дмитрий Сорчак республикада юқорида кўрсатилган соҳаларда амалга оширилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.
Мулоқот давомида табиий офатлар хавфини камайтириш ва зилзиларни таҳлил қилиб уларни олдиндан айтиш бўйича йўналишларда ҳамкорлик ўрнатиш масалалари муҳокама этилди.
Учрашув якунида Ўзбекистоннинг тегишли идоралари ва ISC ўртасида илмий соҳада доимий ҳамкорликни ва ахборот алмашинувини йўлга қўйиш бўйича келишувларга эришилди.
Халқаро сейсмология маркази 1960 йилда ЮНEСКО ҳомийлигида Буюк Британияда ташкил этилган. Марказнинг асосий вазифаси бутун дунёдаги бўлиб ўтган зилзилаларнинг жамланмасини йиғиш ва таҳлил қилишдан иборат. ISC ҳозирги кунга келиб дунёнинг 47 та ривожланган давлатларининг 71 та илмий-тадқиқот муассасалари ва сейсмологик марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди