"LOT Polish Airlines" президенти: Варшава-Тошкент йўналишида йилига 40 минг йўловчини ташиш имконияти мавжуд
Апрель 09, 2024. 14:57 • 58 сония
• 203
ВАРШАВА, 9 апрель. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси ходимлари "LOT Polish Airlines" авиакомпанияси президенти Михал Фийол билан учрашув ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Польшадан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Польша вакилининг айтишича, авиакомпания томонидан Варшава ва Тошкент ўртасида шу йилнинг 13 март куни йўлга қўйилган мунтазам тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари орқали 3 апрелгача бўлган муддатда 1 минг 571 нафар йўловчи Ўзбекистонга борган. "LOT Polish Airlines" президентига кўра, ушбу йўналишда йилига жами 40 минг йўловчини ташиш имконияти мавжуд.
"Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти жуда кенг. Ўзбекистон Польша ва умуман Европа учун Марказий Осиёдаги энг қизиқарли сайёҳлик давлатларидан биридир. Ишончим комилки, Буюк ипак йўлининг дурдонаси деб аталадиган юртингиз сайёҳларимизнинг қалбини забт этади. Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми ошиб бораётганига гувоҳ бўлаяпмиз. Масалан, Польша компанияларининг Ўзбекистон бозоридаги фаоллиги йил сайин ортиб бормоқда. Биз ушбу рейснинг очилишида, нафақат Польшада, балки бутун Европада ишлаб, таҳсил олаётган ўзбекистонлик фуқаролар гуруҳининг эҳтиёжлари ҳақида ҳам ўйладик", деди у.
Учрашув давомида Михал Фийолга май ойида бўлиб ўтадиган III Тошкент халқаро инвестиция форумига иштирок этиш таклифи билдирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди