Ўзбекистондан малакали шифокор ва ҳамшираларни Кувайтга ишга жалб этиш бўйича онлайн музокаралар ўтказилди
Февраль 17, 2024. 14:55 • 48 сония
• 222
АЛ-КУВАЙТ, 17 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимиз элчихона кўмагида Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграция агентлиги раҳбарияти ва Кувайтнинг «Neocare hospital» ва «Kuwait organization for trainings» компаниялари таъсисчиси, «Adan Hospital» шифохонаси жарроҳлар бўлими бошлиғи Муҳаммад ал-Кандари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилаяпти «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Кувайт тиббиёт муассасаларидаги бўш иш ўринларига Ўзбекистондан мутахассисларни жалб этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Кувайт томонига Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграция агентлиги фаолияти, хорижий мамлакатлар, хусусан араб давлатларида мавжуд иш ўринларига ўзбекистонликларни юбориш бўйича йўлга қўйилган ҳамкорлик тўғрисида маълумот берилди.
Муҳаммад ал-Кандари, ўз навбатида, мамлакатимиз шифокор ва ҳамшираларининг салоҳиятини юқори баҳолади. Унинг айтишича, инглиз тилини яхши билган ўзбекистонлик шифокорлар ва ҳамширалар учун Кувайт шифохоналарида ишлаш имконияти мавжуд.
Онлайн музокаралар якунида томонлар Ўзбекистон шифокор ва ҳамшираларини Кувайтдаги шифохоналарда ишлаш учун юбориш тўғрисида битим лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолашга келишиб олдилар
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди