Покистонлик инвестор Ўзбекистонда тиббиёт соҳасида қўшма лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганмоқда
Апрель 25, 2025. 11:09 • 31 сония
• 81
ИСЛОМОБОД, 25 апрель. /"Дунё" АА/. Юртимиз элчихонаси кўмагига "GAK Healthcare International" компанияси ижрочи директори Ясир Ниязи ва Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида Ўзбекистонда давлат-хусусий шериклик асосида тиббиёт йўналишида таълим ва даволаш муассасасини ташкил этиш бўйича покистонлик тадбиркор томонидан илгари сурилган лойиҳа юзасидан фикр алмашилди.
Лойиҳани амалга ошириш имкониятлари, ҳуқуқий тартиб-таомиллар ва ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига эътибор қаратилди.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёр эканлигини билдирди ва келгусида лойиҳа юзасидан мулоқотни давом эттиришга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди