Самарқанд давлат тиббиёт университети талабалари АҚШда ўқиш ва малака ошириш имкониятига эга бўлади
Июль 16, 2024. 17:02 • 39 сония
• 72
ТОШКЕНТ, 16 июль. /"Дунё" АА/. Самарқанд давлат тиббиёт университети Вебстер университети билан ҳамкорлик бўйича уч томонлама меморандум имзолади, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳужжатга мувофиқ, 2024/2025 ўқув йилидан "3+1 шаклидаги "Ҳамширалик иши" қўшма таълим дастури амалга оширилиб, Самарқанд давлат тиббиёт университети талабалари АҚШнинг нуфузли университетида таҳсил олиш ҳамда малака ошириш имкониятига эга бўлади.
Маълум қилинишича, Самарқанд давлат тиббиёт университети АҚШнинг Вебстер университети билан бир неча йилдан бери ҳамкорлик қилиб келади.
Хусусан, икки муассаса ўртасида "Тиббий биология" ва "Олий ҳамширалик" йўналишлари бўйича Америка стандартлари асосида малакали мутахассислар тайёрлашга кўмаклашиш юзасидан келишувга эришилган.
Ҳамкорлик бўйича уч томонлама меморандум ҳам мазкур келишув доирасида имзоланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
БАА Адлия вазирлигининг одил судловни амалга ошириш тажрибаси ўрганилди
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади