Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда транспорт соҳасидаги инфратузилма лойиҳаларида иштирок этиш имкониятларини ўрганмоқда

Ноябрь 15, 2023. 09:00 • 49 сония

• 253
Саудия Арабистони компанияси Ўзбекистонда транспорт соҳасидаги инфратузилма лойиҳаларида иштирок этиш имкониятларини ўрганмоқда

ТОШКЕНТ, 15 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Транспорт вазирлигида Саудия Арабистонининг «Vision Invest» компанияси президенти Омар Али Мидани бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, мулоқот давомида мамлакатимизда амалга оширилиши режалаштирилган йўл хўжалиги ва транспорт соҳасидаги инфратузилма лойиҳалари, мазкур лойиҳаларни амалга ошириш механизмлари муҳокама этилди.

Шунингдек ўқинг

«Vision Invest» компанияси вакиллари ҳудудий аэропортларни давлат хусусий шериклик (ДХШ) шартлари асосида ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳаларда иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқишни маълум қилди.


Учрашув давомида, шунингдек, бир нечта лойиҳалар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш