Шри-Ланкада мушкул аҳволда қолган ватандошимиз Ўзбекистонга қайтарилди
Февраль 19, 2026. 11:45 • 2 дақ
• 770
КОЛОМБО, 19 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Исломобод шаҳрида жойлашган элчихонаси кўмагида ушбу мамлакатда мушкул аҳволда қолган ҳамюртимизнинг Ўзбекистонга қайтиши таъминланди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Дипломатик ваколатхона маълумотига кўра, Шри-Ланкадаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган Ўзбекистон фуқароси М.Р. ёрдам сўраб мурожаат йўллаган.
Элчихона дипломатлари мазкур мурожаатни назоратга олиб, Шри-Ланка Миграция бошқармаси мутасаддилари билан ҳамюртимиз содир этган ҳуқуқбузарлик юзасидан мулоқот олиб борди.
Аниқланишича, ватандошимиз Шри-Ланкага туристик виза асосида борган ва кафелардан бирида ишлаётган вақтида ушланган. Шри-Ланка қонунчилигига мувофиқ, туристик виза асосида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш тақиқлангани сабабли у вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Шри-Ланка Миграция бошқармаси мутасаддилари билан олиб борилган музокаралар натижасида ватандошимизнинг Ўзбекистонга қайтиши бўйича келишувга эришилди.
Ҳамюртимиз “SriLankan” Airlines самолёти орқали “Коломбо – Куала-Лумпур – Тошкент” йўналиши бўйича Ўзбекистонга қайтарилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Сирдарё вилояти техникуми ва Россиянинг Уфа давлат нефть техника университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди



