Logo

Швеция компанияси Ўзбекистон билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини ўрганмоқда

Декабрь 12, 2023. 19:19 • 29 сония

203
Швеция компанияси Ўзбекистон билан соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини ўрганмоқда

СТОКГОЛЬМ, 12 декабрь. /"Дунё" АА/. ТИВнинг Европа мамлакатлари ва ЕИ институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи Ойбек Шахавдинов Стокгольм шаҳрида Швециянинг "AstraZeneca AB" компанияси вакиллари билан республикамиз соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш масалалари бўйича учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Музокара жараёнида республикада ишлаб чиқарилаётган ва импорт қилинаётган дори воситаларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, онкология, неврология, диабет, генетик ва респиратор касалликлар бўйича миллий кадрлар малакасини оширишга қаратилган дастлабки келишувларга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш