Сирдарё вилоятида Хитой тажрибаси асосида шолининг махсус навлари яратилади
Январ 04, 2024. 15:11 • 37 сония
• 98
ГУАНЧЖОУ, 4 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Бош консуллиги кўмагида Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва Хитойнинг BGI компанияси вакиллари ўртасида музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда янги лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, Ўзбекистонда шоли ва бошқа экинларнинг махсус навларини жорий этиш бўйича тажриба алмашиш масалалари муҳокама этилди.
BGI компанияси вице-президенти Теренс Сион компания фаолияти билан ўзбек томонини таништирди. Унинг айтишича, шолининг махсус нави бугунги кунда Гуандун ва Гуанси провинциялари далаларида синовдан ўтказилган ва юқори ҳосилдорлик билан бирга сув ҳамда ишчи кучини тежаш бўйича яхши натижалар кўрсатган. Мазкур махсус нав Осиёнинг жанубий мамлакатларида ҳам синовдан ўтказилиши маълум қилинди.
Томонлар, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар ҳолати хусусида ҳам фикр алмашдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди