Польша–Ўзбекистон йўналишида сайёҳлар оқими янада оширилади
Февраль 16, 2026. 15:45 • 2 дақ
• 432
ВАРШАВА, 17 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон дипломатлари “LOT Polish Airlines” авиакомпанияси тармоқ бюроси директори Роберт Лудера ҳамда “Turkish Airlines” компаниясининг Варшавадаги ваколатхонаси раҳбари ўринбосари Энсер Акарчашма билан онлайн мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Музокаралар чоғида фуқаролик авиацияси соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари хусусида тўхталиб ўтилди. Шарқий Европа мамлакатлари, хусусан, Польшадан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини кўпайтириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
Суҳбат давомида Польша–Туркия–Ўзбекистон йўналиши бўйлаб саёҳат қилаётган Европалик сайёҳлар оқимини янада ошириш масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди.
Учрашувда Польша ва Европа Иттифоқи бозорларида Ўзбекистон брендини тарғиб қилиш, янги шериклар топиш ва икки томонлама туризм алоқаларини янада мустаҳкамлаш лозимлиги таъкидланди. Сўнгги пайтда Польшада туризм бозори йиллик ўсиш суръатларини намоён қилмоқда, бу эса Ўзбекистон учун янги мақсадли аудиторияни жалб қилиш имкониятини кенгайтиради.
Қайд этилдики, Польша туризм бозорининг йиллик ўсиш суръатлари Ўзбекистон учун янги мақсадли аудиторияни жалб қилиш имкониятларини кенгайтиради. Бу икки мамлакат ўртасидаги авиақатновлар самарадорлигини ошириш ва сайёҳлик алмашинувини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси