Халқаро атом энергияси агентлиги Бошқарув кенгашига Ўзбекистон билан ҳамкорлик тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилди
Сентябрь 11, 2024. 15:17 • 58 сония
• 185
ВЕНА, 11 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси ва Венадаги халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов жорий йилнинг 9-13 сентябрь кунлари Венада бўлиб ўтаётган Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) Бошқарув кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этмоқда, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Кун тартибидан ташкилот бош директорнинг ядро ва радиациявий хавфсизлик соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи, агентликнинг ядро фани ва технологиялар билан боғлиқ фаолиятини янада самарали қилиш каби муҳим масалалар муҳокамаси ўрин олди.
Ўзбекистоннинг Венадаги халқаро ташкилотлар ҳузуридаги доимий вакили Бахтиёр Ибрагимов ўз маърузасида, сўнгги йилларда ХАЭА билан яқин ҳамкорликда эришилган ижобий натижалар, жумладан, ядро хавфсизлигини ошириш, тинч ядровий технологияларни ривожлантириш ва инсон ресурсларини мустаҳкамлаш бўйича лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётганини таъкидлади. Ташкилотнинг миллий инфратузилмани модернизация қилиш ва мутахассислар тайёрлашда Ўзбекистонда атом саноатини янада ривожлантириш соҳасига кўрсатаётган кўмагига алоҳида эътибор қаратилди.
Эслатиб ўтамиз, Бошқарув кенгаши йиллик Бош конференция билан бир қаторда ХАЭАнинг икки бошқарув органидан бири ҳисобланади. Кенгаш ўз мажлисларида, жумладан, бош директорнинг агентлик фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботларини кўриб чиқади ва уларни Бош конференцияга тасдиқлаш учун тавсия қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди