Ўзбекистонлик мутахассислар Буюк Британияда суғурта соҳасида малака оширди
Февраль 12, 2026. 16:50 • 36 сония
• 125
ЛОНДОН, 12 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси кўмагида Буюк Британиянинг “MBF Academy” ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистон суғурта компаниялари раҳбар ходимлари учун малака ошириш дастури ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Иштирокчилар “Суғурта соҳасида бошқарув ва рискларни бошқариш бўйича халқаро илғор тажрибалар” мавзусидаги дастур доирасида суғурта соҳасида стратегик бошқарувнинг илғор тажрибалари, корпоратив хатарларни баҳолаш ва бошқариш, савдо самарадорлигини ошириш тажрибаси билан танишди.
Шу билан бирга, хатарларни профессионал бошқариш, IFRS стандартлари бўйича молиявий ҳисоботларни юритиш, халқаро стандартлар ва хорижий компаниялар иш услубидан хабардор бўлди.
Бундан ташқари, элчихонада курс тингловчилари учун дипломатик миссия вакиллари иштирокида малака оширганлик тўғрисидаги сертификатларни топшириш маросими бўлиб ўтди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
