Ўзбекистон ва Қозоғистон мутахассислари профессионал таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

ОҚТОВ, 11 май. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизнинг Оқтов шаҳридаги Бош консулхонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлиги ҳамда Атирау шаҳридаги нуфузли “APEC Training Center” ўқув маркази вакиллари ўртасида онлайн учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот давомида Агентлик вакиллари марказнинг Ўзбекистонда касбий таълимни ривожлантириш йўналишидаги ижобий тажрибаси ҳамда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.
Шу билан бирга, халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаш, касбий-ҳунар коллежлари даражасида аниқ йўналтирилган касбий таълимни жорий этиш ҳамда маҳаллий ва хорижий меҳнат бозорлари учун малакали кадрлар тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.
“APEC Training Center” 2017 йилдан буён Ғарбий Қозоғистон вилоятида нефть, газ, тоғ-кон саноати, қурилиш ва бошқа соҳалар учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш билан шуғулланиб келаётган етакчи инновацион ўқув марказларидан бири ҳисобланади. Марказнинг асосий миссияси – маҳаллий мутахассисларга халқаро тажриба орттириш имконини яратиш ҳамда инсон капиталини ривожлантиришдан иборат.
Учрашув якунида Миллий агентлик вакиллари “APEC Training Center” фаолиятини батафсил ўрганиш ҳамда яқин кунларда касбий таълим бўйича амалий тест тажрибасини ўтказишга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид

Лондонда бўлиб ўтган халқаро форум ва учрашувларда Ўзбекистон таълим тизимини жаҳон стандартларга мослаштириш масаласи муҳокама қилинди



