Ўзбекистон музей ходимлари Таиландда реставрация ва консервация бўйича малака оширдилар
Июль 15, 2024. 10:06 • 30 сония
• 275
БАНГКОК, 15 июль. /"Дунё" АА/. Термиз археология музейи ходимлари Таиландда реставрация ва консервация бўйича малака ошириш дастурида иштирок этишди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Дастур Термиз археология музейи ва Таиланд миллий музейи ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандуми ижроси доирасида ташкил этилди.
Унда ўзбекистонлик мутахассислар буддавийлик маданий обидаларини консервациялаш бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлдилар. Маданий бойликларни асраш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш йўналишлари белгилаб олинди.
Бундан ташқари, шу йилнинг октябрь ойида Таиланд миллий музейида Ўзбекистон маданий меросига оид фотокўргазма ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди