Logo

Буюк Британиянинг етакчи университети билан ҳамширалик иши йўналишида қўшма таълим дастури жорий этилади

Октябрь 23, 2025. 18:58 • 45 сония

57
Буюк Британиянинг етакчи университети билан ҳамширалик иши йўналишида қўшма таълим дастури жорий этилади

ЛОНДОН, 30 октябрь. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элчихонаси кўмагида "London Saut Bank" университети ва Ўзбекистон ҳамширалар академияси раҳбарияти ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида "London Saut Bank" университети ва Ҳамширалар академияси ўртасида ҳамширалик фаолияти юзасидан ўқув дастурларини жорий этиш ҳамда ўқитувчи-профессорлар учун малака ошириш курслари бўйича ҳамкорликларни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Хорижий томонга Ҳамширалар академияси фаолияти тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Музокаралар якунида келгусида Ҳамширалар академияси ва "London Saut Bank" университети ўртасида ҳамкорлик алоқаларини жорий этишга келишиб олинди.

"London Saut Bank" университети 1892 йилда ташкил этилиган. Ҳозирда унда 18 минг нафарга яқин талаба таҳсил олмоқда. Муассасада 1,7 минг нафар профессор-ўқитувчилар фаолият юритади. Университетда амалий фанлар, қурилиш ва архитектура, бизнес бошқаруви, муҳандислик, ҳуқуқ ва ижтимоий фанлар ҳамда соғлиқни сақлаш йўналишларида таълим берилади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш