Улан-Удэ-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиарейслар йўлга қўйилади
Октябрь 17, 2025. 17:44 • 48 сония
• 75
УЛАН-УДЭ, 17 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг "Centrum Air" хусусий авиакомпанияси шу йилнинг 30 октябрь санасидан бошлаб Улан-Удэ-Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри авиарейсларни йўлга қўяди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Парвозлар ҳафтада бир марта пайшанба куни "Airbus A320" самолётида амалга оширилади.
Бурятия пойтахтидаги "Байкал" аэропорти раҳбариятининг таъкидлашича, Тошкент Марказий Осиёда жадал ривожланаётган авиация маркази сифатида алоҳида қизиқиш уйғотади. У Бангкок, Сеул, Гуанчжоу, Тбилиси ва Дубай каби машҳур йўналишларга қулай уланиш рейсларини таклиф этади.
Янги йўналиш Бурятия пойтахтидан халқаро рейслар географиясини кенгайтириб, республика аҳолисига қўшимча саёҳат имкониятларини тақдим этади. Шунингдек, очилаётган ҳаво қатновлари Ўзбекистон ва Бурятия ўртасидаги ўзаро сайёҳлик оқимини сезиларли даражада оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Улан-Удэ-Тошкент ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳаво қатновини очиш имконияти шу йил 22 май куни Улан-Удэ шаҳрида Бурятия Республикаси Бош вазири ўринбосари, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат вазири Амгалан Дармаев бошчилигида Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули иштирокида бўлиб ўтган Бурятия ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида муҳокама қилинган эди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди