Logo

Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилмоқда

Май 24, 2024. 10:18 • 41 сония

1164
Тошкент ва Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилмоқда

БУДАПЕШТ, 24 май. /"Дунё" АА/. Шу йил 30 июнь кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг "Qanot Sharq" авиакомпанияси Тошкент–Будапешт–Тошкент йўналиши бўйича тўғридан-тўғри мунтазам ҳаво қатновларини йўлга қўяди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ушбу келишув икки мамлакат ташқи ишлар ва транспорт вазирликлари ўртасида олиб борилган самарали музокаралар натижасидир.

Дастлаб парвозлар ҳар якшанба куни амалга оширилади. Шунингдек, "Qanot Sharq" авиакомпанияси жорий йил 4 сентябрдан бошлаб ушбу йўналиш бўйича чоршанба кунлари амалга ошириладиган рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

Тошкент–Будапешт–Тошкент йўналиши бўйича ҳаво қатновларининг амалга оширилиши сайёҳлар, ишбилармонлар ва талабалар учун янги имкониятлар очади.

– Биз йўловчиларимизга Тошкент ва Будапешт ўртасида қулай ва мунтазам қатновларни таклиф қилишдан мамнунмиз, – деди "Qanot Sharq" акциядорлик жамияти бош директори Моисей Пак, – Ушбу рейслар нафақат транспорт қулайлигини, балки мамлакатларимиз ўртасидаги маданий ва иқтисодий алоқаларни ҳам мустаҳкамлайди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш