Тошкентга гепатит C га қарши дори воситаларининг жорий йилдаги еттинчи партияси етиб келди
Март 03, 2024. 13:32 • 34 сония
• 453
ҚОҲИРА, 3 март. /"Дунё" АА/. Кеча Миср ҳукумати томонидан С гепатитига қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг навбатдаги партияси Ўзбекистонга етказиб берилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Умумий 12 дона қутиларда 6720 дона "Sofosbuvir-400mg" дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.
Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона C гепатитига қарши "Даклатасвир" ва "Софосбувир", B гепатитига қарши "Энтекавир" дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилган эди.
Ҳозирги кунга қадар вазни 13,4 тоннага тенг бўлган мазкур дори воситалари Мисрдан мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди