Logo

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва ТУРКСОЙ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Июнь 24, 2025. 13:20 • 34 сония

121
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази ва ТУРКСОЙ ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

ТОШКЕНТ, 24 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда ТУРКСОЙ бош котиби Султан Раев, Илмий кенгаш аъзолари, ишчи гуруҳ раҳбарлари, халқаро ҳамкор мутахассислар иштирок этди.

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида бўлиб ўтган Илмий кенгашнинг навбатдаги йиғилишида музей экспозициясини бойитиш, лойиҳаларни илмий, маърифий ва технологик жиҳатдан такомиллаштиришга қаратилган ишлар, кутубхона фондини шакллантириш ҳамда Марказнинг очилиш маросимини юқори савияда ташкил этиш каби 10 га яқин устувор масалалар ижроси таҳлилий кўриб чиқилди.

Шунингдек, Халқаро туркий маданият ташкилоти — ТУРКСОЙ ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш