Ўзбекистон ва Латвия фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

Сентябрь 07, 2026. 18:30 • 2 дақ

74
Ўзбекистон ва Латвия фармацевтика соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради

РИГА, 7 сентябрь. /“Дунё” АА/. “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси мутахассислари ҳамда Латвиянинг “Olpha” компанияси бошқарув масалалари бўйича директори Елена Волперте иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Латвиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган учрашувда клиник тадқиқотларни тартибга солиш, соҳасидаги халқаро ёндашув ва стандартларни ўрганиш, ICH CTD Module 3 талаблари асосида дори воситалари йиғма жилдларининг сифат бўйича экспертизасини такомиллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Е. Волперте мазкур йўналишларда Ўзбекистон томони билан ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдириб, марказ мутахассислари учун семинар ва амалий тренинглар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

Шунингдек ўқинг

Томонлар семинар ўтказиш, тадбирлар дастури, формати, давомийлиги ва бошқа ташкилий масалаларни муҳокама қилиб, тренингларни ташкил этишга келишиб олди.

1972 йилдан буён фаолият юритиб келаётган “Olpha” АЖда бугунги кунда 850 нафардан зиёд мутахассис меҳнат қилади. Компания 60 дан ортиқ дори шакллари, 25 та фармацевтик фаол модда ва 20 дан ортиқ оралиқ маҳсулотларни ишлаб чиқаради.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш