Ўзбекистон ва Миср рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект соҳасида ҳамкорликни ривожлантирмоқда
Ноябрь 11, 2025. 12:14 • 2 дақ
• 103
ҚОҲИРА, 13 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонасида рақамлаштириш соҳасидаги етакчи маҳаллий компания "EGYROBO" раҳбари Давид Бешара билан бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

2007 йилда ташкил этилган "EGYROBO" компанияси робот ва автоматлаштирилган технологиялар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Компания дунё миқёсида фаолият юритади: Буюк Британияда Лондоннинг машҳур қизил автобуслари учун робототехник тизимларни ишлаб чиқаради. Саудия Арабистонида ҳаж ва умра учун VR-лойиҳа устида иш олиб бормоқда. Кенияда маршрут таксилари тизимини рақамлаштириш ва транспорт хавфсизлигини ошириш йўналишида ислоҳотларни амалга оширмоқда. АҚШ ва Африка мамлакатларида транспорт тизимларида сунъий интеллект орқали хавфсизлик ва хизмат сифатини назорат қилувчи интеллектуал платформалар яратмоқда.
Учрашувда рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллект ва транспорт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Бу борада икки давлат ўртасида тажриба алмашиш ва биргаликда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.
Суҳбатдош ўз компаниясининг 2009 йилда Яқин Шарқ ва Африкадаги ягона "KUKA" расмий тизим ҳамкорига айланганини таъкидлади.
Давид Бешара Ўзбекистон билан иқтисодий-ижтимоий йўналишлар, саноат, ишлаб чиқариш ва турли хизматлар соҳаларида рақамлаштириш, автоматлаштириш тизимларини жорий этиш, сунъий идрок имкониятларини оширишга қизиқиш билдиришини айтди. Шу боис, мамлакатимиздаги ушбу соҳада фаолият юритувчи давлат ва хусусий компаниялар билан алоқа ўрнатишда ёрдам сўради.
Тадбиркор билан ахборот технологиялари, транспорт хавфсизлиги, сунъий интеллект ва рақамли иқтисодиёт соҳаларида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтиришга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси