Logo

Ўзбекистон ва Хитой мусиқа таълими муассасалари ўртасида академик алмашинув йўлга қўйилди

Февраль 05, 2026. 18:45 • 2 дақ

211
Ўзбекистон ва Хитой мусиқа таълими муассасалари ўртасида академик алмашинув йўлга қўйилди

ГУАНЧЖОУ, 6 февраль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимиз Бош консулхонаси кўмагида Хитойнинг Чжанцзяцзе коллежи Халқаро симфоник оркестри делегациясининг юртимизга ташрифи амалга оширилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида хитойлик меҳмонлар Ўзбекистон давлат консерваториясида бўлиб, муассасанинг юқори технологик инфратузилмаси ва бой анъаналари билан яқиндан танишди. Хусусан, делегация аъзолари халқ чолғулари ноёб лабораторияси, замонавий ўқув аудиториялари, кутубхона ва концерт заллари фаолиятига юқори баҳо берди.

 Чжанцзяцзе коллежи президенти Дебин Цзян ҳамда Ўзбекистон давлат консерваторияси проректори Сайёра Ғафурова ўртасида бўлиб ўтган суҳбатда ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва талабаларнинг академик алмашинувини йўлга қўйиш, қўшма таълим дастурларини амалга ошириш ҳамда маданий туризмни ривожлантириш учун биргаликда илмий механизм яратиш бўйича келишувларга эришилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, мазкур ташриф икки давлат олий мусиқа таълими муассасалари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлиб, келгусида амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун пойдевор бўлиб хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш