Ўзбекистон ва Халқаро атом энергияси агентлиги ядровий инфратузилмани ривожлантириш бўйича ҳамкорлик истиқболларини келишиб олди
Май 12, 2025. 09:33 • 35 сония
• 164
ВЕНА, 12 май. /"Дунё" АА/. Халқаро атом энергияси агентлиги бош қароргоҳида агентлик экспертлари ва Ўзбекистон делегацияси ўртасида 2025-2027 йилларга мўлжалланган комплекс иш режасини амалга ошириш масалалари бўйича иккинчи маслаҳатлашувлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Маслаҳатлашувлар давомида Ўзбекистон ядровий инфратузилмасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, жумладан, норматив-ҳуқуқий база, хавфсизлик, кадрлар тайёрлаш ва экологик жиҳатларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
2026 йилда амалга ошириладиган Ядро инфратузилмасини комплекс кўриб чиқиш миссияси, жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш ва кичик модулли реакторларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Халқаро атом энергияси агентлиги вакиллари Ўзбекистоннинг бу борадаги комплекс ёндашувини юқори баҳолаб, келгусида техник ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди