Норвегиялик мутахассислар билан балиқчилик йўналишидаги истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди
Февраль 05, 2026. 10:21 • 47 сония
• 76
ОСЛО, 7 февраль. /“Дунё” АА/. “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмаси ва Норвегиянинг “Sjømat Norge” денгиз маҳсулотлари федерацияси вакиллари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Sjømat Norge” Норвегиянинг денгиз маҳсулотлари соҳасидаги йирик ва нуфузли саноат ассоциацияларидан биридир. Ташкилот балиқчилик, қайта ишлаш, экспорт ва логистика йўналишларида фаолият юритувчи корхоналар манфаатларини ҳимоя қилади. Федерация 800 дан ортиқ компанияни бирлаштириб, барқарор балиқчилик, экологик тоза ишлаб чиқариш, инновациялар ва озиқ-овқат хавфсизлиги стандартларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратади.
Учрашувда балиқчилик ва аквакультура соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш борасидаги истиқболли лойиҳалар бўйича фикр алмашилди.
Мулоқот давомида Норвегия томонига Ўзбекистонда балиқчилик тармоғини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари, хусусий сектор учун яратилаётган имтиёз ва преференциялар ҳақида маълумот берилди.
Шу билан бирга, Норвегия тажрибаси асосида балиқлар учун озуқа самарадорлигини ошириш, генетика, ветеринария назорати ва биохавфсизлик стандартлари соҳасида замонавий ечимларни жорий этиш ҳақида тўхталиб ўтилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
