Ўзбекистон ва Сербия IT ва аутсорсинг соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Ноябрь 29, 2026. 09:10 • 2 дақ

• 139
Ўзбекистон ва Сербия IT ва аутсорсинг соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
Ўзбекистон ва Сербия IT ва аутсорсинг соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

БЕЛГРАД, 29 ноябрь. /“Дунё” АА/. Сербия пойтахтида Ўзбекистон ва Сербия ўртасида ахборот технологиялари ва аутсорсинг соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган “Uzbekistan Outsourcing Conference Belgrade 2026” конференцияси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур тадбир “IT Park Uzbekistan” томонидан Белград илмий-технология парки (STP Belgrade) билан ҳамкорликда ҳамда Ўзбекистоннинг Венгриядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди.

 Унда Сербия ишбилармон ва технологик доираларининг 100 дан ортиқ вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов ва "IT Park Uzbekistan" вакили Лазизбек Худаев анжуман қатнашчиларига мамлакатимизнинг IT соҳасидаги инвестициявий ва экспорт имкониятлари, кадрлар салоҳияти, замонавий инфратузилмаси ҳамда давлат томонидан яратилган имтиёз ва қўллаб-қувватлаш чоралари тақдим этилди.

Шунингдек ўқинг

 Томонлар Сербия IT-компанияларининг Ўзбекистон бозорига кириб келиши, шунингдек, мамлакатимиздан хорижий буюртмачиларга IT ва аутсорсинг хизматларини кўрсатиш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Конференция якунида “STP Belgrade” ва Ўзбекистоннинг “AI Alliance” бирлашмаси ўртасида ҳамкорлик меморандумини тайёрлашга киришиш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш